Янги йил арафасида ташвишли ва қайғули ҳолатларни олдини олиш ва пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш борасида божхона органлари томонидан самарали ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича масъулиятини янада ошириш тўғрисида” ПҚ-4426-сон қарори ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 декабрдаги 1009 сон қарори қабул қилинди.
Муаммоларни бирга ҳал этиш учун бамаслаҳат иш тутиш мақсадга мувофиқдир. Фарзандлари ўқиётган касб ва соҳанинг уларнинг кейинги ҳаётида тутган ўрни борасида фикрлашиш, ўз соҳасига нисбатан меҳри ва қизиқиши қай даражада эканини билиш ота-онанинг ҳам бурчидир, албатта.
Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармасида вилоятда экспорт-импорт операцияларини амалга оширувчи ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва тадбиркорлар иштирокида “Тадбиркорлик субъектлари учун улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда коррупцияга қарши курашиш” мавзуида семинар ташкил этилди.
Япония божхона хизмати божхона маъмурчилиги бўйича ўзининг инновацион ёндашувлари билан жаҳондаги энг юқори даражада ривожланган божхона хизматларидан бири ҳисобланади.
22 декабрь куни республикамизда муҳим сиёсий тадбир - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайловлар бўлиб ўтади.
Давлат божхона қўмитаси чегара божхона постлари орқали жорий йилнинг ноябрь ойида ҳаракатланган енгил ва юк автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви учун сарфланган умумий ўртача вақт тўғрисидаги маълумотларни Давлат очиқ маълумотлар порталида эълон қилди.
Амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар томонидан 65 гр.гача оғирликдаги қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини юртимизга божхона тўловларисиз олиб киришга рухсат этилган.