Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона қонубузилиши ҳолатларига қарши самарали кураш олиб борилмоқда
1177
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
 Божхона қонубузилиши ҳолатларига қарши самарали кураш олиб борилмоқда

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига қўшни давлатдан пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Р.Т. нинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг қўлидаги аёллар шапкаси ичида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган 80 дона “Рубуфин (Налбуфин)” номли психотроп дори воситалари яширилгани аниқланди.

Шунингдек, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни мухофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда Тошкент туманида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланувини олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, фуқаро Т.Х. нинг дала ҳовлисида оғирлиги 973,92 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги фош этилди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро М.Ш.нинг Бўка туманидаги яшаш хонадони ҳолислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, хонадон омборхонасида умумий вазни тахминан 160 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси яширилганлиги фош қилинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

18.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг