Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Бойсунда “дори” операциясига чек қўйишди
1230
Божхоначилар навбатдаги йирик партиядаги махсулотларнинг ноқонуний айланмаси фош этишди.
Божхоначилар Бойсунда “дори” операциясига чек қўйишди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Бойсун туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, фуқаро Я.Ф. бошқарувидаги “Исузу” юк автомашинаси тўхтатилиб  белгиланган тартибда текширилди.

Натижада, юк автотранспорт воситасида божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 435,2 миллион сўмлик, хорижда ишлаб чиқарилган ва сифати кафолатланмаган дори воситалари ҳамда акциз маркалари билан маркаланмаган умумий қиймати  101,3 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

18.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг