Куни кеча Самарқанд вилояти божхона бошқармасида Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида таълим олаётган курсантларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда бошқарма бошлиғи ўринбосари Ж.Файзуллаев сўзга чиқиб, Божхона институтида курсантларга таълим олишлари учун яратилган имкониятлар, уларнинг ўқув-тарбиявий ўзлаштириш даражалари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Курсантларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси, жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш, уларда ватанпарварлик фазилатларини шакллантиришда ота-оналарнинг фаоллигини кучайтиришга эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.
Учрашувда институтдаги шарт-шароитлар, курсант одоби, уларнинг таълим олиши бўйича ҳамкорликдаги ишлар кўлами, олдинда турган вазифалар муҳокама қилинди. Бу борада махсус тайёрланган видеороликлар намойиш этилди.
Учрашувда курсантларнинг ота-оналари томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоб берилди.
Тадбир давомида ота-оналар яратилган шарт-шароитлар учун давлатимиз раҳбари ва институт жамоасига ўз миннатдорлигини билдирди.
20.12.2019