Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Чегара божхона постларида автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувига қанча вақт сарфланмоқда?
4085
Давлат божхона қўмитаси чегара божхона постлари орқали жорий йилнинг ноябрь ойида ҳаракатланган енгил ва юк автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви учун сарфланган умумий ўртача вақт тўғрисидаги маълумотларни Давлат очиқ маълумотлар порталида эълон қилди.

2019 йилнинг ноябрь ойи давомида чегара божхона постлари орқали ҳаракатланган

- енгил автотранспорт воситалари 68 минг 209 тани ташкил қилиб, уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 13 дақиқа 18 сония сарфланган;

- юк автотранспорт воситалари 41 минг 970 тани ташкил қилиб, уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 20 дақиқа 28 сония сарфланган.

Давлат очиқ маълумотлар порталида ушбу маълумотлар билан юк ва енгил автотранспорт воситалари бўйича божхона постлари кесимида танишиб чиқиш мумкин.

18.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг