Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Симоб”нинг ноқонуний савдоси фош этилди
1580
Юқори даражада хавфли ҳисобланувчи симоб моддасининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
“Симоб”нинг ноқонуний савдоси фош этилди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро С.О. томонидан шиша идишга жойланган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 700 гр “симоб” моддасини 6000 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

18.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг