Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Беркитилган пиротехника воситалари фош бўлди
1101
Божхоначилар томонидан навбатдаги қонунбузилиш ҳолатларида пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.
Беркитилган пиротехника воситалари фош бўлди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқ тартибот органлари вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасини фош этишди.

Жумладан, Термиз шаҳрида пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига қарши курашиш бўйича ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Б томонидан компьютер ўйинхонасида 1 қути пиротехника воситасини фуқаро О.Ф.га сотаётганлиги аниқланди. Шундан сўнг, холислар иштирокида  компьютер ўйинхонаси кўздан кечирилганида, фуқаро А.Б.га тегишли бўлган 2332 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Шунингдек, Денов тумани ва Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида эса, фуқаролар  Ш.Ш. ва М.Х.лар 2600 дона пиротехника воситаларини яширинча сотаётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

20.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг