Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пиротехника воситалари яширин савдосига чек қўйилди
1310
Амалдаги тартибларга кўра, мамлакатимизда пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, мамлакатимизга олиб кириш, ташиш, сақлаш ва сотиш тақиқланган. Бироқ қонунларни четлаб ўтишга уринаётган уддабуронлар ҳамон учрамоқда.
Пиротехника воситалари яширин савдосига чек қўйилди

Жумладан,  куни кеча Бухоро вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Бухоро шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро С.Ю ва Р.Ю. шартли харидорга 18 540  дона пиротехника воситалари ноқонуний тарзда сотаётган вақтида холислар иштирокида қўлга олинди.

Шундан сўнг, ушбу шахслар ўз ихтиёри билан 2 340 дона пиротехника воситаларини тақдим қилишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида умумий қиймати 10,5 миллион сўмлик жами 20 880 дона пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро А.Т. фуқаро Ш.Б.га 3013 дона пиротехника воситаларини 8 миллион сўмга сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

18.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг