Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Фарғона туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Х.И. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасида оғирлиги 96 килограмм бўлган 115,2 минг дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
20.12.2019