Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Р. бошқарувидаги Дамас русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автомашина юкхонасида қиймати қарийб беш миллион сўмлик тегишли ҳужжатлари бўлмаган, турли хилдаги маиший техника буюмлари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
18.12.2019