Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакиллик девони ва Республика Савдо-саноат палатаси, вилоят прокуратураси, солиқ, божхона бошқармалари мутассадди ходимлари ва оммавий ахборот воситалари иштирок этди.
Таъкидланганидек. ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаётига хавф соладиган, қолаверса, мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллат бу - коррупциядир.
Иштирокчилар томонидан мамлакатимизда сўнгги йилларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун яратилаётган шарт-шароитлар, қонун ҳужжатлари билан берилаётган имтиёзлар ҳамда тадбиркорлик субъектларини ижтимоий ҳимояси, тадбиркорлик соҳасидаги коррупция шакллари, коррупцияга қарши курашиш механизмлари, Президентимиз томонидан қабул қилинган хусусий мулкни ҳимоя килиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини кўллаб-қуввватлаш борасидаги фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти хусусида тушунтиришлар берилди.
Тадбирда вилоят божхона бошқармаси бўлим бошлиғи У.Рўзметов сўзга чиқиб, божхона органларида тадбиркорлик субъектлари томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар, бугунги кунда коррупциянинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар жараёнида божхона хизмати органларининг ўрни, соҳа ходимлари билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида учраётган коррупция ҳолатларига чек қўйиш борасида амалга оширилаётган вазифалар хусусида сўз юритиб, шу билан бирга тадбир иштирокчиларига божхона соҳасига оид таклиф мулоҳаза ва мурожаатлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг узлуксиз фаолият юритувчи қисқа 11-08 “Ишонч телефони” рақами ҳамда Хоразм вилояти божхона бошқармасининг (362)224-59-20 рақамли телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтди.
Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Давлат ташкилотлари томонидан ўтказилаётган бу каби тадбирлар жамиятда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишни таъминлаш ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқий билимларини янада бойитишга хизмат қилади.
20.12.2019