Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотлари ушлаб қолинди
1077
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ноқонуний тартибда акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотларни олди-сотиси билан шуғулланувчиларни аниқлаш мақсадида Самарқанд шаҳридаги“Сиёб деҳқон бозори”да тезкор тадбир ўтказишди.
Акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотлари ушлаб қолинди

Тадбир давомида фуқароси Р.З. томонидан акциз маркаси бўлмаган 5 миллион сўмга яқин хорижда ишлаб чиқарилган 48 блок, ҳар бир блокда 10 қутида жами 480 қути “Милано” номли тамаки маҳсулотларини сотмоқчи бўлиб юрганида тўхтатиб қолинди.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

 

18.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг