Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Matiz”га яширилган 27 минг дона пиротехника воситалари тўхтатиб қолинди
1291
Божхона органлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
“Matiz”га яширилган 27 минг дона пиротехника воситалари тўхтатиб қолинди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида ана шундай ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро У.Ж бошқарувида бўлган “Matiz” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганида, автомашина салонида фуқаро И.Ф.га тегишли бўлган 27 000 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

 

18.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг