Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган газ ҳисоблагичларни яширинча олиб кирилишига божхоначилар чек қўйишди
1140
Мамлакатимиз ҳудудига сифати кафолатланмаган товарларни яширинча олиб кирилишига қарши божхоначилар томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Сифати кафолатланмаган газ ҳисоблагичларни яширинча олиб кирилишига божхоначилар чек қўйишди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошкармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Д. бошқарувидаги “Форд  Транзит” русумли  юк автомашинаси кузатувга олинди ва автоулов фуқаро С.А.нинг хонадони олдида тўхтаганида белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада, автомашина юкхонасидаги олдиндан тайёрланган хуфия жойда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 98 миллион сўмлик 122 дона “Новатор” номли ҳамда 200 дона “СГМ” номли газ ҳисоблагичлари яширилганлиги аниқланди.

Шундан сўнг, фуқаро С.А.га тегишли хонадон ҳам холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.

Текширув давомида хонадонда умумий қиймати 94,8 миллион сўмлик 294 дона “СГМ” номли газ ҳисоблагичлари борлиги маълум бўлди.

Тадбир давомида жами 192,2 миллион сўмлик 616 дона сифати кафолатланмаган газ ҳисоблагичлари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

19.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг