Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширинча олиб кирилаётган кумуш тақинчоқлар тўхтатиб қолинди
1079
Амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар томонидан 65 гр.гача оғирликдаги қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини юртимизга божхона тўловларисиз олиб киришга рухсат этилган.
Яширинча олиб кирилаётган кумуш тақинчоқлар тўхтатиб қолинди

Лекин, шунга қарамай, тилла ва заргарлик буюмларини белгиланган нормалардан кўпроқ яшириб олиб киришга уринаётганлар ҳамон  учраб турибди.

Хусусан, Бухоро вилоятининг “Олот” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Р.М. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, ушбу фуқаронинг кийимлари орасида декларацияда кўрсатилмаган ҳамда божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 317,8 граммга тенг бўлган аёллар кумуш тақинчоқлари яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

18.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг