Сайловолди тарғибот тадбирларида давлат божхона хизмати органлари ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.
Масалан, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига кўрсатилган номзод Исроил Ғуломовнинг Миллий кинология марказининг бир гуруҳ ходимлари билан бўлиб ўтган учрашуви ҳам жонли ва фаол тарзда кечди.
Миллий кинология марказининг Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда жамиятда аёлларнинг нуфузини ва ўрнини ошириш борасида номзодларнинг сайловолди дастуридан ўрин олган мақсад ва вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.
Зеро, бу каби учрашувлар божхона ходимларига сайлов куни ўзлари учун муносиб номзодни танлаш ва овоз беришларида муҳим аҳамият касб этади.
18.12.2019