Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янгиликлар
Коррупция - тараққиёт кушандаси Коррупцияга қарши кураш

Бугунги кунда Давлат божхона қўмитаси тизимида коррупцияга қарши курашиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

5.06.2020

Олот чегара божхона постида Фармон ва Қарор ижроси Тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969 Фармоннинг 12-бандида, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш” Давлат дастурининг тегишли бандларида чегара божхона постларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгиланган.

5.06.2020

Қашқадарёда қовун экспорти бошланди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Бугунги кунда Қашқадарё воҳасида етиштирилган мазали ва хуштаъм мева-сабзавот ҳамда полиз маҳсулотлари юртимизнинг барча ҳудудларида севиб тановвул қилинмоқда. Бу албатта воҳа деҳқонларининг беқиёслигидан далолатдир.

4.06.2020

Самарқандда 33 тоннага яқин қурилиш материаллари экспорт қилинди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 20 апрель куни саноат, қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор мажлисида таъкидлаганидек, қурилиш саноати коронавирус пандемияси таъсирини юмшатиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва иқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш борасида катта имкониятларга эга бўлган “драйвер” соҳалардан бири ҳисобланади.

3.06.2020

Коррупцияга қарши курашишга ҳар биримиз масъулдирмиз Коррупцияга қарши кураш

Бугун коррупция иллатига қарши курашишда фақатгина бир томонлама ёндашиш кутилган самарани бермаслигини амалиётнинг ўзи кўрсатиб келмоқда. Зероки, “қарс икки қўлдан чиқади”, айнан шунинг учун ҳам коррупцияга қарши курашишда ҳар бир инсон масъулдир.

3.06.2020

“Портер”даги сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликлар манзилга етиб бормади Тезкор хабарлар

Сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни юртимизга ноқонуний олиб кирилишини олдини олиш мақсадида божхона органлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

3.06.2020

“Газ-53” юк автомашинасига “Кобальт”га тегишли давлат рақами тақилганлиги фош этилди Тезкор хабарлар

Божхона тўловларини тўламаслик мақсадида юртимизга турли қинғир йўллар билан олиб келинаётган товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида божхона органлари ходимлари томонидан мунтазам равишда тезкор қидирув тадбирлари ўтказилмоқда.

3.06.2020

3 тонна минерал ўғит яширилган “Исузи” божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинди Тезкор хабарлар

Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.

3.06.2020

«Форд» юкхонасида яширилган 109 миллион сўмлик товарлар фош этилди Тезкор хабарлар

Белгиланган божхона тўловларини тўламаслик мақсадида юртимизга турли қинғир йўллар билан олиб келинаётган товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида божхона органлари ходимлари томонидан мунтазам равишда тезкор қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.

3.06.2020

Қўлбола усулда тайёрланган биофаол қўшимчалардан эҳтиёт бўлинг! Тезкор хабарлар

Юртимизда аҳолини сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бироқ шунга қарамай, айрим шахслар томонидан сифати кафолатланмаган, ташиш ва сақлаш қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда инсон ҳаётига жиддий хавф солиши мумкин бўлган дори воситаларининг савдоси билан шуғулланиш ҳолатлари ҳамон учраб турибди. Божхоначилар томонидан ана шундай ҳолатларнинг олди олинди.

3.06.2020

Гултувакдаги оғу “ҳосил”га киришга улгурмади Тезкор хабарлар

Карантин даврида кўпчилик ҳамюртларимиз бўш вақтларида томорқаларига ишлов беришиб, мева-сабзавотчилик, боғдорчилик ва гулчилик блан шуғулланишмоқда. Бу эса юртимиз дастурхонига янада қут барака олиб келади.

3.06.2020

Яширинча парваришланаётган каннабис фош этилди Тезкор хабарлар

Юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида олиб борилаётган кураш даврида аҳолининг томорқа майдонларидан оқилона фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Аммо, мўмай даромад орттириш илинжидаги айрим шахслар томонидан ўз томорқаларидан қинғир мақсадларда фойдаланишга уриниш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.

3.06.2020

67 туп гиёҳвандлик воситаларини етиштириб келган шахс фош этилди Тезкор хабарлар

Гиёҳвандлик воситалари инсон соғлигига жиддий зарар етказиб, унинг ҳаётини барбод қилади.

3.06.2020

Божхона соҳасидаги имтиёзларнинг карантин шароитидаги аҳамияти Божхоначи - тадбиркор таянчи

Бутун дунё бўйлаб кенг тарқалган коронавирус пандемияси барча соҳалар ривожига таъсир қилгани ҳеч кимга сир эмас. Бундай вазият айниқса дунё бўйлаб транспорт, туризм, ёнилғи-энергетика тармоқларига жиддий зарар етказди.

2.06.2020

Сирдарёда ишлаб чиқариш суръатлари жадал ривожланмоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик субъектларига яратилаётган барча имтиёз ва енгилликлар уларнинг жадал суръатларда ривожланишига имкон яратмоқда.

2.06.2020

Чорва моллари - даромад манбаи Тадбирлар

Бугун мамлакатимизда аҳолини сифатли ва арзон гўшт ва сут маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

2.06.2020

Коррупцияга қарши курашиш - барчамизнинг бурчимиз Коррупцияга қарши кураш

Инсонни қийин аҳволга туширадиган, руҳан эзадиган ҳолатлар ичида энг оғири адолатсизлик дейиш мумкин.

2.06.2020

“Cobalt”да яширинча олиб кетилаётган уяли телефонлар фош бўлди Тезкор хабарлар

Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

2.06.2020

Қашқадарёда божхона ходимлари “Таҳлил 24/7” кўсатувида иштирок этишди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш давом этмоқда. Ушбу синовли даврда макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, шунингдек ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш муҳим аҳамиятга эга.

2.06.2020

Яширилган ов қуроли патрони фош этилди Тезкор хабарлар

Қурол-яроғ ва ўқ-дорилар контрабандасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

1.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг