Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Cobalt”да яширинча олиб кетилаётган уяли телефонлар фош бўлди
1396
Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи  бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида ана шундай ҳуқуқбузарликка чек қўйилди.

Тезкор тадбир давомида “Тошкент-Хоразм” йўналишида ҳаракатланаётган “Cobalt” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганида, унинг юкхонасида фуқаро Б.Х.га тегишли, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 3 турдаги жами 12 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди. Умумий қиймати 19,7 млн. сўмни ташкил этувчи ушбу уяли алоқа воситалари қонунбузардан ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг