Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Олот чегара божхона постида Фармон ва Қарор ижроси
1889
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969 Фармоннинг 12-бандида, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш” Давлат дастурининг тегишли бандларида чегара божхона постларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгиланган.

Коронавирус пандемияси даврида мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, тадбиркорларнинг экспорт ва импорт фаолияти, озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича яратилган шарт-шароитлар, Олот чегара божхона постида ташкил этилган ишлар билан танишиб  чиқилди.

Таҳлилий ўрганиш шуни далолат берадиким, “Олот” чегара божхона постида юкларни чегара божхона постлари орқали тезкорлик билан ўтказиш, уларнинг узлуксиз божхона расмийлаштирувини, шунингдек, экспорт ва импорт қилинаётган товарларга рухсат берувчи ҳужжатларнинг берилишини таъминлаш бўйича бошқармада туну-кун фаолият олиб борувчи Тезкор штаблар ташкил этилган.

Штаб таркибига вилоят Транспорт бошқармаси, ДХХ чегара қўшинлари, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси, “Ўзстандарт” агентлиги, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси масъул ходимлари жалб этилган.

Бошқармада ташкил қилинган 221-60-00 рақамли “Ишонч телефони” ва “cаll-centrга 16 март - 1 июнь кунлари 58 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларни сутка давомида малакали мутахассислар томонидан жойида қонуний ҳал этишга тегишли чоралар кўрилган. Айни пайтгача 24 та мурожаатлар келиб тушган, жумладан,  товар-моддий бойликлари божхона расмийлаштируви юзасидан, 18 таси (31 %) божхона тўловларини кечиктириб тўлаш юзасидан, 7 таси (12%) фуқароларни ички ҳудудларда ҳаракати,  4 таси (7%) автотранспорт воситаларининг давлат чегарасини кесиб ўтиши бўйича муаммолар, 4 таси (7 %) автотранспорт воситаларнинг вақтинча бўлиш муддатини узайтириш ҳамда 1 таси (2%) фуқароларнинг карантинда бўлиш муддати бўйича келиб тушган.

Жорий йил 1 июнь ҳолатига божхона постларига 335 та ҳимоя комбинезонлари, 54 та ҳарорат ўлчовчи ускуналар, 3500 та тиббий қўлқоплар, 93 та ҳимоя кўзойнаги, 2394 (55 кг) та дезтўшама ва антисептик дозаторлар билан таъминланган, шунингдек тиббий ниқоблар заҳираси 1750 донани ташкил қилмоқда.

Карантин шароитида эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида, республикамизда ташкил этилган тегишли фондларга божхона ходимлари ташаббуси билан уларнинг иш ҳақи ҳисобидан жами 207,5 млн. сўм пул маблағлари  ўтказиб берилганлиги аниқланди.

Юкларни чегара божхона постлари орқали тезкорлик билан ўтказиш, уларнинг узлуксиз божхона расмийлаштирувини, шунингдек, импорт-экспорт қилинаётган товарларга рухсат берувчи ҳужжатларнинг берилишини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг апрель - май ойларида (31 май ҳолатига) 1 422 та автотранспорт воситаларида 33,4 минг тн. товарлар келтирилган.  Темир йўл транспортида 4 023 та вагонларда  262,5 минг тн. товарлар олиб кирилган.  Жорий йил апрель - май ойларида ташқи савдо ҳажми (махсус экспорт товарларидан ташқари) жами 132,7 млн. АҚШ долларни ташкил этади. Экспорт 24,1 млн. $ни ва импорт 108,6 млн. долларни ташкил этади.

Жорий йил апрель-май ойларида экспорт товарлари асосан мева-сабзавотлар (5,5 млн. $), калава ип (4,9 млн. $), тўқимачилик маҳсулотлари (4,5 млн. $ни), нефть маҳсулотлари (3,5 млн. $), озиқ-овқат маҳсулотлари (2,8 млн. $), гипс маҳсулотлари (602,2 минг $)  ва бошқа товарларни ташкил этади.

Экспорт билан шуғулланган субъектлар сони 113 тани ташкил этмоқда. “Buxoro NQIZ” МЧЖ (3,5 млн. $), “Parvoz xumo ravnaq trans” МЧЖ (1,1 млн. $), “Qorako`l asaka tekstil” МЧЖ (1 млн. $), “Aziya fruits garden” МЧЖ (1 млн. $), “Kogon yog'-eks traksiya zavodi” АЖ (941,7 минг $), “Rushan teks” МЧЖ (841,3 минг $), “Qorako`l kumush kalava” МЧЖ (693,8 минг $) экспорт соҳасидаги ташаббуслари бошқа субъектлари учун ўрнакдир. Товарлар импорти билан шуғулланган субъектлар 413 тани ташкил этмоқда. “Buxoro NQIZ” МЧЖ (45,5 млн. $), “Buxoropaxtasanoat hududiy birlashmasi” АЖ (4,2 млн. $), “Ilg'or paxlavon savdo” АЖ (4 млн. $), “Agg agro-greenhouse  group” МЧЖ (2,8 млн. $), “Sog`liqni saqlash boshqarmasi” (2,6 млн. $), “Bukhara fabric group co” МЧЖ (2,5 млн. $), “Asr kimyo invest” ХК (2 млн. $) товарлар импортида пешқадамлик қилмоқда.

Жорий йил апрель-май ойларида асосан нефть ва нефть маҳсулотлари (50,5 млн. $), асбоб-ускуналар (25,1 млн. $), минерал ўғитлар (5,1 млн. $), кимё саноати маҳсулотлари (4,6 млн. $), транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари (2,8 млн. $), озиқ-овқат маҳсулотлари (2,4 млн. $), металл буюмлар (1,9 млн. $), насослар (1,8 млн. $), ва бошқа товарлар импорт қилинган.

Чегара божхона постлари орқали юкли ва юксиз ҳолатда ҳаракатланаётган  транспорт воситаларининг давлат чегараларида божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш жараёни Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ва Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 912-сон қарори талаблари асосида амалга оширилаётганлиги кузатилди.

Аёнлашдиким, чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларининг божхона назорати ҳамда расмийлаштируви жараёнини соддалаштириш, унга сарфланадиган вақтни янада қисқартириш мақсадида “Олот” чегара божхона постида автотранспорт воситаларини дезинфекция қилиш, фуқароларни икки йўлакли тизим (“қизил” ва “яшил”) орқали божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш, замонавий назорат техник воситалар билан жиҳозлаш, давлат назорати органлари “ягона дарча” тамойили асосида фаолият кўрсатишини йўлга қўйиш, “электрон шлагбаум” тизими, электрон маълумотлар ойналари (Information desk), фавқулодда чақирув тизими (SOS), банк терминаллари билан таъминлаш ҳамда расмийлаштирув жараёнларини назорат қилувчи “Ситуацион марказ” ташкил этилган.

Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижаси ўлароқ чегара божхона пости орқали ҳаракатланган енгил ва юк автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви учун сарфланган ўртача вақт кўрсаткичи юк автотранспорт воситалари 45-50 дақиқани ташкил этган бўлса, бугунги кунда 20-25 дақиқани ташкил этмоқда. Чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган товарлар, транспорт воситалари ва фуқароларнинг сони йилдан-йилга ортиб бораётганлигини инобатга олиб, бошқарма ва божхона постларига  2 та телекоммуникация қурилмалари (CISCO) созланиб, ишга туширилганлиги  кенг имкониятлар яратганлигини ифода этади.

Жорий йилнинг апрел-май ойларида “Олот” чегара божхона комплексидан авто транспорт воситаси орқали кириб келган 322 турдаги товарлар эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилган. Хусусан апрель ойида 225 турдаги товарлар эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилган бўлиб, булардан 108 турдаги товарлар рухсатнома ҳужжатлари асосида расмийлаштирилган. Ушбу 108 турдаги товарларнинг 7 турдагиси божхона чегарасини кесиб ўтишдан олдин рухсатнома ҳужжатлари расмийлаштирилган.

Қонун ҳужжатларида кўрсатилган талабларга кўра олдиндан рухсатнома ҳужжатларини олишда олдиндан товардан олинган намуналарни тақдим этиш зарур. Каронавирус пандемияси даврида халқаро авиа қатновларни тўхтатилиши ушбу товарлардан олинган намуналарни сертификатлаштириш органларга етказиш имкони бўлмаган. Санитария - эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан товар республикага келмасдан аввал импортёр томонидан тақдим этилган маҳсулот намуналари бўйича санитария-қоида ва нормалари талаблари асосида лаборатория таҳлилларидан ўтказиш, маҳсулот хавфсизлик кўрсаткичларига мувофиқ бўлган тақдирда бир ҳил озиқ-овқат товарларига бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида санитария-эпидемиологик хулосани бир календарь йилидан ошмаган муддатга бир маротаба расмийлаштириш ҳамда кириб келган партия товарлардан танлов асосида намуналар олиш ва товарлар дастлабки партиядаги товарлар хусусияти билан солиштириш орқали идентификация қилиш тартиби амалиётга жорий этилгани ҳам кузатилди.

Хулоса қилиб айтганда,  “Олот” чегара божхона пости маъмурияти томонидан Ўбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус падемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича  биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969 Фармоннинг 12-банди, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш” Давлат дастурининг тегишли бандлари бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Божхона ва назорат органларининг моддий-техник базасини мустаҳкамланган, чегара ва божхона назоратидан ўтиш вақтини қисқартириш мақсадида онлайн-режимда ахборот тизими орқали автотраспорт воситалари ва фуқаролар ҳақидаги маълумотларнинг ўзаро алмашинувини таъминлаш бўйича ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда. Буларнинг барчаси чегара божхона постидаги, қонунчилик соҳасидаги фаолиятларни такомиллаштиришга хизмат қилади.

 

                                               Т.Чориев,

           Т.Каримов,

       К.Тожиев,

Ҳ.Хужамқулов,

                                                                      Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари,

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзолари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг