Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг масъул бўлимлари томонидан бошқарманинг “Гулистон”, “Сайхун” ва “Ховос” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари ходимлари ўртасида коррупцион иллатлар содир этилмаслиги доимий равишда назорат этилмоқда. Шунингдек, карантин талабларига риоя этилган ҳолда ТИФ қатнашчиларига коррупция оқибатлари ҳамда унинг жамият ҳаётига салбий таъсири, бу жиноятчиликка нисбатан қонунчиликда белгиланган жазолар хусусида мунтазам равишда тушунчалар бериб борилмоқда.
Бошқарма томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган бўлиб, мавзуга оид материаллар мунтазам ёритиб келинмоқда. Жумладан, тарбиявий аҳамиятга эга бўлган видеороликлар ва эшиттиришлар шулар жумласидандир.
Шу билан бирга, божхона қонунбузилиши ҳолатлари рўй берганида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки бошқармада ташкил этилган 67 225-48-67 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилади.
Унутмаслик керакки, коррупцияга қарши курашишда барчамиз бирдек масъулмиз ва бу ҳар бир фуқаронинг ватан олдидаги юксак бурчидир.
5.06.2020