Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Портер”даги сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликлар манзилга етиб бормади
1284
Сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни юртимизга ноқонуний олиб кирилишини олдини олиш мақсадида божхона органлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
“Портер”даги сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликлар манзилга етиб бормади

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида Янгиқўрғон туманида  “Портер” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашинада фуқаролар О.А ва А.В.ларга тегишли бўлган сифати кафолатланмаган 320 кг банан цитрус мевалари ва 146 дона парфюмерия маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан жами 38,8 миллион сўмлик товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

3.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг