Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашишга ҳар биримиз масъулдирмиз
1317
Бугун коррупция иллатига қарши курашишда фақатгина бир томонлама ёндашиш кутилган самарани бермаслигини амалиётнинг ўзи кўрсатиб келмоқда. Зероки, “қарс икки қўлдан чиқади”, айнан шунинг учун ҳам коррупцияга қарши курашишда ҳар бир инсон масъулдир.
Коррупцияга қарши курашишга ҳар биримиз масъулдирмиз

Юртбошимиз 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида ҳам “Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак” дея алоҳида таькидлаб ўтган эдилар.

Дарҳақиқат, қонун устувор бўлган ҳар қандай жамиятда олға силжиш, ривожланиш бўлади. Инсонларда порлоқ келажакка умид ва талпиниш ҳисси вужудга келади. Давлат идоралари фаолиятида коррупцияга йўл қўйилиши эса мамлакатнинг ижтимоий иқтисодий ривожланишига тўсқинлик қилиб, жамиятимизда уларга нисбатан ишончсизликнинг ортишига сабаб бўлиши турган гап. Бу ҳақда Давлатимиз раҳбари “Жамиятимизда коррупция иллати ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов бўлмоқда” деб таъкидлаб ўтгандилар.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда жамоатчилик назорати тизимларини такомиллаштириш масалалари бўйича муҳтарам Президентимиз томонидан жорий йилнинг 11 февраль куни ўтказилган йиғилишда ҳам, юртбошимиз томонидан  коррупцияга қарши курашишнинг энг асосий йўли давлат органлари фаолияти ва иш жараёнларини шаффоф қилиш, бунда энг асосий эътиборни ишга олиш, давлат харидлари, рухсатнома ва лицензиялар бериш каби жараёнларда очиқ-ошкораликни таъминлашга қаратиш лозимлиги белгилаб берилган эди.

Барча давлат идоралари қатори Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида ҳам коррупцияга қарши курашиш, тизим ходимлари орасида коррупцияга йўл қўйиш ҳолатларининг олдини олиш борасида белгиланган аниқ чора тадбирлар асосида ишлар ташкиллаштирилмоқда. Жумладан, мазкур йўналишда фаолиятнинг шаффофлиги таъминлаш мақсадида рақамли технологияларнинг кенг жорий этилганлиги, божхона соҳасига оид расмийлаштирув жараёнини тўлақонли равишда электрон тарзда амалга ошириш имконияти яратилиб, амалиётда кенг қўлланилаётганлиги ҳам бугун ўз натижасини кўрсатмоқда. Тизимда коррупция ҳолатлари сезиларли даражада камайишига олиб келмоқда, десак муболаға бўлмайди.

Шунингдек, жорий йилнинг январь-май ойлари давомида бошқарма томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича жами 5 маротаба маърузалар қилинган, ходимлар билан 18 маротаба индивидуал профилактик суҳбатлар  олиб борилган ҳамда ходимларнинг яқин қариндошлари иштирокида йиғилиш ўтказилган.

Барча жисмоний ҳамда юридик шахслар, божхона соҳасига оид саволлари ҳамда мурожаатларни Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ёки Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасидаги 61-224-90-86, 61-224-02-68 рақамли ишонч рақамларига қўнғироқ қилиб йўллашлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

3.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг