Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
3 тонна минерал ўғит яширилган “Исузи” божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинди
1436
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
3 тонна минерал ўғит яширилган “Исузи” божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинди

Жумладан, Жиззах вилояти божхона бошкармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда Ғаллаорол тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро С.Ш. бошқарувидаги “Исузи” юк транспорт воситаси тўхтатилиб ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари мавжуд бўлмаган, жами 3000 кг “Аммиакли селитра” минерал ўғитлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг