Бироқ, мўмай даромад топиш илинжида бўлган айрим шахслар томонидан гиёҳвандлик воситаларини етиштириш ҳолатлари афсуски, учраб турибди.
Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда ана шундай ҳолат фош этилди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро К.А ўзи ишлайдиган корхонага ёндош ҳудудда чуқурлиги 1 метр бўлган ўрада 67 туп “каннабис” гиёҳвандлик воситасини етиштириб келганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
3.06.2020