Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар вакиллари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро С.А. бошқарувидаги “Форд” русумли юк автомашинаси Нанай ҚФЙ ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди. Натижада ушбу автомашина юкхонасида ясалган “махсус жой”ларга яширилган тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 109 миллион сўмлик 2180 дона кийим-кечаклар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
3.06.2020