Бироқ айрим “боғбон” лар ҳам борки синовли даврларда ҳам иш билан эмас иллат билан шуғулланишмоқда.
Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят Ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро Х.Н.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, хонадон ҳовлисидаги гултувак ва томорқада 5 туп наша гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иш қўзғатилиб, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
3.06.2020