Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Хўжадавлат” темир йўл чегара божхона пости орқали транзит йўналишида ҳаракатланаётган темир йўл вагони холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, темир йўл вагони остидаги ёпиқ рама қисмининг ўртасидаги туйнук ичида мато бўлагига ўралган 1 дона ов қуроли патрони борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
1.06.2020