Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Гулистон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида шу каби ҳолат фош этилди.
Гулистон туманида яшовчи фуқаро А.Х.нинг хонадони ва томорқаси хизмат ити ёрдамида кўздан кечирилганида, томорқанинг экин майдонида баландлиги 25-50 см. бўлган 12 туп каннабис ўсимлигини ноқонуний равишда экиб, парваришлаб келинаётганлиги фош этилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
3.06.2020