Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний ҳаракатларининг олдини олиш бўйича қатор тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб борилишига қарамасдан, мўмай даромад олиш илинжида уларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келувчи фуқароларнинг орамизда учраб туриш ҳолатлари ҳамон кузатилмоқда.
Бугун мамлакатимизда аҳолини қийнаётган масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш, халқ дардига шерик бўлиб, ташвишларини аритиш ҳар бир раҳбар, ҳар қайси мутасадди шахснинг муҳим вазифаларидан бирига айланди.
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан товар ва транспорт воситаларининг экспорти ва импортида божхона расмийлаштируви учун сарфланган ўртача вақти ҳақида божхона постлари кесимида 2019 йил март ойи якунлари бўйича маълумотлар эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3995-сон Қарорига мувофиқ божхона органлари кадрларини касбий тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида институт томонидан етакчи хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан, кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш соҳасида тажриба алмашиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Кейинги йилларда республикамизда иссиқхоналар майдонлари тобора кенгайиб бормоқда. Иссиқхона деҳқончилиги халқимизни йилнинг номавсум даврларида ҳам сархил, сервитамин маҳсулотлар билан таъминлашда катта аҳамиятга эга.
Китоб инсонни тарбиялайди, улғайтиради, юксак одоб-ахлоқни, инсоний фазилатларни шакллантиради. Китов ўқиб вояга етган бола аввало чуқур билимга, кенг дунё қарашга, мустақил фикрга эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси қандолатчилик ассоциацияси ва Малайзия пальма ёғи консуллиги томонидан Тошкентдаги “Wyndham” меҳмонхонасида “Пальма ёғи ва унинг афзалликлари” мавзуида тадбир ташкил этилди. Унда Малайзиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси, шунингдек, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотлари вакиллари ҳамда Давлат божхона қўмитаси ходимлари иштирок этишди.
Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан божхона чегаралари орқали ақидапарастлик ғояларини тарғиб этувчи аудио ва видео материалларни кириб келишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тизимли равишда олиб борилмоқда.
Ёшлар ўртасида турли салбий иллатларни олдини олиш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш асосий вазифа этиб белгиланган. Шу боис Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан вилоятдаги коллеж ва мактабларда ёшлар билан тез-тез профилактик тадбирлар ташкил этиб борилмоқда.
Инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантиришга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамият фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида Жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди томонидан сайёр суд ташкил этилди.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ёш авлод камолотига асосий эътибор қаратиб ва улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш лозимлигини алоҳида урғу билан таъкидламоқдалар.
Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари заргарлик буюмларини ноқонуний олиб ўтилиши билан боғлиқ ҳолатларни фош этишди.
Жорий йилнинг 19 март куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш масалалари доирасида ёшларимиз орасида китобхонликни тарғиб қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Куни кеча Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган “Bukhara investment Forum 2019” да 20 дан ортиқ давлатдан 125 га яқин инвесторлар ташриф буюришди. Унда асосий эътибор, Бухоро вилоятининг инвестицион салоҳиятини намойиш қилиш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш орқали самарали лойиҳаларни амалга оширишга қаратилди.