Жумладан, “Москва-Урганч” авиарейси билан учиб келган фуқаро Ш.М “яшил йўлак” орқали ҳаракатланар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.
Шундан сўнг, фуқаро холислар иштирокида белгиланган тартибда назоратдан ўтказилганида, унинг уяли телефони хотирасидан 81 дона диний мазмундаги аудио эшиттириш ва 143 дона диний мазмундаги видео лавҳалар борлиги аниқланди.
Эксперт хулосасига кўра, аниқланган аудио ва видео лавҳалар ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи материаллар эканлиги тасдиқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ш.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 246-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
5.04.2019