Хусусан, “Олот” чегара божхона пости ходимлари томонидан хорижий давлатдан ушбу божхона постига кириб келган юк автомашинаси белгиланган тартибда “Рапискан М-60” инспекцион кўрик мажмуасида сканер қилиниб, тасвирлар ўрганилганда, юкхонадаги юкларнинг миқдори ҳужжатларда кўрсатилганидан кўплиги маълум бўлди.
Шундан сўнг, ушбу автомашинани божхона назоратидан ўтказиш жараёнида, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 503,2 миллион сўмлик товарлар борлиги аниқланди. Мазкур товарларнинг асосий қисмини автомобиль эҳтиёт қисмлари ташкил этиши маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу товарлар вақтинча сақловга олинган бўлиб, ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
3.04.2019