Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда ёшлар ўртасида профилактик тадбир ташкил этилди
2139
Ёшлар ўртасида турли салбий иллатларни олдини олиш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш асосий вазифа этиб белгиланган. Шу боис Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан вилоятдаги коллеж ва мактабларда ёшлар билан тез-тез профилактик тадбирлар ташкил этиб борилмоқда.
Жиззахда ёшлар ўртасида профилактик тадбир ташкил этилди

Жиззах иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган учрашув ҳам ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда одам савдоси, диний экстремизм ва терроризм каби салбий иллатларнинг олдини олишга қаратилди.

Шунингдек, бугунги кунда ёшлар томонидан турли мазмундаги тақиқланган материалларни мобиль телефонларга жойлаштириб, уни юртимизга олиб киришга уриниш ҳолатлари учраётганлиги, бу борада эса ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан мунтазам равишда чоралар кўрилаётганлиги тўғрисида ўқувчи ёшларга маълумотлар берилди. Бу борада ёшларнинг тушунча ва кўникмаларини янада бойитувчи видеолавҳалар ҳавола этилди.

Мухтасар айтганда, жойларда ўтказилаётган бу каби тарғибот-ташвиқот тадбирлари ёшларни тўғри йўлга йўналтириш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, энг муҳими ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилиши шубҳасиз.

4.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг