Хусусан, Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тамаки маҳсулотларининг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди. Олдиндан олинган маълумот асосида, Фуқаро Собиров Саттор (ҳуқуқбузарнинг исми шарифи ўзгартирилган) бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашина юкхонасида 310 қути турли номдаги акциз ва тегишли ҳужжатларига эга бўлмаган тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди. Маълум бўлишича фуқаро Собиров Саттор мўмай даромад олиш илинжида ушбу тамаки маҳсулотларини савдо дўконларига пуллаш учун олиб кетаётган экан.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
6.04.2019