Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширилган кумушлари билан ўтмоқчи бўлган шахснинг найранги фош бўлди
1950
“Урганч аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолатига ўз вақтида чек қўйилди.
Яширилган кумушлари билан ўтмоқчи бўлган шахснинг найранги фош бўлди

“Санкт-Петербург–Урганч” йўналиши билан учиб келган фуқаро С.М.нинг белгиланган тартибда холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, ушбу шахс кийимлари ичига йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган вазни қарийб 134 граммни ташкил этувчи кумушдан ишланган заргарлик буюмлари яширилгани фош қилинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

5.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг