“Бухоро-Самарқанд” йўналиши бўйлаб Қизилтепа туманидаги айланма йўллар орқали ҳаракатланиб келаётган фуқаро А.К бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб текширилганда, автомашина юкхонасида 15 дона 200 литр сиғимли металл ва елим идишларга солинган, жами 14,8 миллион сўмлик 3027 литр дизель ёнилғисини ҳеч қандай ҳужжатларсиз Самарқанд вилоятига қайта сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
5.04.2019