Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёшларга эътибор – келажакка эътибор
2128
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ёш авлод камолотига асосий эътибор қаратиб ва улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш лозимлигини алоҳида урғу билан таъкидламоқдалар.
Ёшларга эътибор – келажакка эътибор

Юртбошимизнинг ушбу ташаббусларини қўллаб қувватлаш мақсадида Гулистон шаҳрида Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори К.Алламжонов иштирокида “Ўзим ўқиган мактабга 50 дона китоб туҳфа қиламан” номи остида тадбир ташкил қилинди. Унда вилоятда фаолият олиб бораётган ташкилотлар ҳамда ҳуқуқ тартибот органлари вакиллари муносиб иштирок этишди.

Вилоятдаги давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан бир биридан қизиқарли китоблар мактабларга улашилди.

Жумладан, тадбир доирасида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан Ховос туманидаги 1-сонли мактаб кутубхонасига бадиий китоблар совға қилинди.

Болажонларнинг кўзидаги ҳайрат ва қувончни кўриб барчани кайфияти кўтарилди, тадбир якунида бундай тадбирларни давомли уюштиришга келишиб олинди.

4.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг