Қ.Назаров раислигида ўтказилган мазкур судда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари, Термиз туман прокурори Р.Омонов ва халқ маслаҳатчилари иштирок этишди.
Сайёр суд мажлисида божхона органи ходимлари томонидан аниқланган божхона қонунчилиги бузилиши буйича юритилган 2 та жиноий иш материаллари кўриб чиқилди ҳамда тегишли жазо чоралари тайинланган ҳолда суд ҳукми ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, мазкур суд ҳукмларининг мазмун-моҳияти ҳам сайёр суд иштирокчиларига батафсил етказилди.
Тадбир ўзига хос очиқ мулоқот тусини олиб, унда иштирок этган фуқаролар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сонли Фармонининг мазмун моҳияти, ҳар бир фуқаро томонидан ушбу шароитлардан фойдаланилаётганлиги ҳамда амалдаги қонун хужжатларига асосан белгиланган талабларга риоя қилишлари зарурлиги шунингдек, ушбу талабларнинг бузилиши амалдаги қонун-ҳужжатларга асосан жавобгарликни келтириб чиқариши тушунтирилди.
Божхона соҳасидаги ҳукуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ҳуқуқбузарликка мойил бўлган шахсларни аниқлаш ва уларга профилактик таъсир кўрсатиш орқали уларнинг хулқ-атворларини яхшилаш кераклиги айтиб ўтилди.
4.04.2019