Шу мақсадда, Сурхондарё вилояти ҳокимияти вакиллари, барча ҳуқуқни муҳофаза қулувчи идоралари ва турли ташкилот раҳбарлари вилоятининг барча туманларида тадбиркорлар ҳамда фуқаролар сайёр қабуллар ташкил этилмоқда. Унда иштирок этаётган вилоят божхона бошқармаси хам юридик ва жисмоний шахслар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни қабул қилмоқда.
Шўрчи туманида бўлиб ўтган сайёр қабулда, божхона ходимлари йигирмага яқин божхона сохасига оид мурожаатларни қабул қилди. Мазкур мурожаатларнинг асосий қисми божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш тартиби ва экспорт-импорт жараёнида божхона расмийлаштируви юзасидан бўлди. Хусусан, импорт қилишда имтиёз кўлланиладиган қишлоқ хўжалиги техникаларига доир саволларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 март кунидаги “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5388-сонли Фармонининг 6-банди 3-хат бошига асосан импорт бўйича олиб кирилаётган, мева-сабзавот маҳсулотларини ташишга ихтисослашган транспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари — 870120, 870421, 870422, 871639) божхона тўловлари ва Республика йўл жамғармасига йиғимлар тўлашдан озод этилиши белгиланганлиги тўғрисида тушунтиришлар берилди. Бундан ташқари, божхона чегаралари орқали жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб ўтиш меъёрлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февраль кунидаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3512-сонли қарори асосида, соҳа мутахассислари томонидан маълумот берилди.
Сайёр қабул давомида, Сурхондарёда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспортини амалга оширишда божхона ходимлари яқиндан кўмак беришлари маълум қилинди.
Қолаверса, божхона ходимлари томонидан фуқароларга, божхона соҳасига оид муаммо ва таклифлар мавжуд бўлганда ҳар қандай вақтда тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари мумкинлиги билдирилиб, жисмоний ва юридик шахслар учун Давлат божхона қўмитасининг 11-08 рақамли ишонч телефони айтиб ўтилди.
6.04.2019