Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Замонавий иссиқхоналар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим рол ўйнайди
2316
Кейинги йилларда республикамизда иссиқхоналар майдонлари тобора кенгайиб бормоқда. Иссиқхона деҳқончилиги халқимизни йилнинг номавсум даврларида ҳам сархил, сервитамин маҳсулотлар билан таъминлашда катта аҳамиятга эга.
Замонавий иссиқхоналар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим рол ўйнайди

Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва экспорти хажмини кўпайтириш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалигига инновацион технологияларни жорий этиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, мева-сабзавот маҳсулотларини хорижий давлатларга экспорт қилишда иссиқхона хўжаликларининг салоҳиятидан тўлақонли фойдаланиш бугунги кун талаби эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

Урганч туманида қад ростлаётган лойиҳа қиймати 11 миллион АҚШ долларига тенг бўлган, помидор ва бошқа турдаги сабзавотларни етиштиришга мўлжалланаётган 19 гектар майдонга Россия, Хитой, Жанубий Корея ҳамда Эрон давлатлари технологиялари асосида иссиқхоналар барпо этилмоқда. Хоразм вилояти божхона бошқармасининг “Урганч” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари помидор ҳамда бодринг сабзавотларини етиштираётган фермер хўжаликлари ва корхона раҳбарлари билан учрашув ўтказишди.

Учрашувлар давомида давлатимиз томонидан тадбиркорларга яратиб берилаётган кенг имконият ва имтиёзлар тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, тадбиркорлар божхона расмийлаштирувига оид бўлган ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа вакиллари томонидан жавоб олишди.

Ҳақиқатдан ҳам иссиқхоналар шароити билан яқиндан танишар эканмиз,  у ерда етиштирилаётган сабзавот кўчатларининг тетик ва жуда ҳосилдор эканлигига гувоҳ бўлдик. Ушбу сарҳил сабзавотлар  Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасига экспорт қилиниши кутилмоқда.

5.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг