Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди
1999
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарларнинг республикамизга ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликларини фош қилишди.
Сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди

Жумладан, “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари “Новосибирск-Тошкент” йўналишида кириб келган поезд йўловчиларининг юкларини божхона назоратидан ўтказиш давомида, фуқаролар И.О. ва Р.А.лар 31 турдаги  озиқ-овқат маҳсулотлари, балиқ маҳсулотлари, цитрус мевалари, салқин ичимликлар ва ювиш воситаларини божхона назоратидан яширинча олиб келаётганлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, ушбу товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати 53 миллион сўмни ташкил этди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

6.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг