Халқимизда “Нима эксанг шуни ўрасан” деган нақл бор.Зеро, барча экинлар ҳам томорқа эгасига фойда келтирмайди, айниқса у инсонлар учун зарарли бўлса.
16.04.2019
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда цитрус меваларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.
16.04.2019
Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1028-сонли «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори талабларига мувофиқ;
16.04.2019
Бугунги кунда давлатимиз томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида бир қатор имконият ва қулайликлар яратилди. Мазкур имконият ва қулайликларни тадбиркорларга ўз вақтида етказиш, тушунтириш ва тарғибот ишларини амалга ошириш барча тегишли ташкилотлар қатори божхона органларининг ҳам асосий вазифаларидан биридир.
16.04.2019
Китоб – билим булоғи. Бу булоқдан баҳра олмаган инсон жоҳиллик томон юз тутиши мумкин. Жамиятда китобхонлик қай даражада кенг оммалашса зиё аҳли шунчалик кўп бўлади, ўз навбатида бу жойда умуминсоний қадриятлар янада мустаҳкамланади.
16.04.2019
Инсоннинг билимли, тарбияли, касб-ҳунарли ва албатта бахтли бўлишининг муҳим омилларидан бири – бу китобга дўст тутинишдир. Шубҳасиз, яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, уни эзгуликка ундайди.
16.04.2019
Бугунги кунда ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини юқори даражага кўтариш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар сони кундан-кунга кўпаймоқда.
16.04.2019
Коррупция ҳар қандай жамиятнинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи салбий омил ҳисобланади. Энг ачинарлиси, ўз манфаатини давлат ва халқ манфаатидан юқори қўйиб, ноқонуний бойлик орттириш - давлатнинг иқтисодий ривожланишига тўғридан-тўғри салбий таъсир кўрсатувчи хавфли иллатлардан бири саналади. Шундай экан, юртимизда ҳам бу каби жирканч иллатларга қарши курашиш бўйича кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
16.04.2019
Давлат божхона қўмитасида бўлиб ўтган навбатдаги маънавий-маърифий тадбир жамиятда, хусусан ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш масалаларига қаратилди.
16.04.2019
Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда вилоятнинг Кармана тумани Йўл патрул хизмати масканида тезкор тадбир ўтказишди.
15.04.2019
Тошкент халқаро аэропорти чегара божхона пости ходимлари жанговар ўқнинг ноқонуний олиб ўтилишига ўз вақтида чек қўйишди.
15.04.2019
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари божхона тўловларидан қочишга уриниш каби бир неча қоидабузарлик ҳолатларини ўз вақтида фош этишди.
15.04.2019
Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Шовот” чегара божхона пости ходимлари томонидан заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтиш билан боғлиқ ҳолатларга ўз вақтида чек қўйилмоқда.
15.04.2019
Жиззах вилоятининг божхона бошқармаси чегара божхона пости ходимлари ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари харбийлари иштирокида “Коррупцияга қарши курашиш – жамият ва давлат хавфсизлигининг гарови” мавзусида семинар ўтказилди. Зомин туманида ташкил этилган тадбирда божхона ходимлари, Давлат хавфсизлик хизмати масъул вакиллари ва ҳарбийлар иштирок этишди.
15.04.2019
2019 йил 25-27 апрель кунлари Тошкент шаҳрида “Tashkent Law Spring” Халқаро юридик форуми бўлиб ўтади.
15.04.2019
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари республикамиздан нақд хорижий валюталарни ноқонуний равишда олиб чиқишга доир навбатдаги божхона қоидабузарлик ҳолатини аниқлашди.
15.04.2019
Фарғона вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрида чўғланма лампаларнинг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказди
15.04.2019
2019 йил 13 апрель куни Давлат божхона қўмитасида жорий йил I чорак фаолият якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Видеоселектор шаклида ташкил қилинган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар божхона бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси, Божхона институти ва Миллий кинология маркази шахсий таркиби иштирок этди.
15.04.2019
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 апрелдаги "Ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 297-сон қарори қабул қилинди.
15.04.2019
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли фармонига мувофиқ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ўзбекистон ҳаво йўллари каби ташкилотлар ўзаро хамкорликда Тошкент халқаро аэропортида “Бутунжаҳон авиация ва космонавтика куни”га бағишлаб мактаб ва коллеж ўқувчилари билан учрашув ташкил қилди.
12.04.2019