Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси
1226
Инсоннинг билимли, тарбияли, касб-ҳунарли ва албатта бахтли бўлишининг муҳим омилларидан бири – бу китобга дўст тутинишдир. Шубҳасиз, яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, уни эзгуликка ундайди.
Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Божхона институтида “Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси” мавзусида маънавий - маърифий тадбир ташкил этилди.

Учрашувда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, шоирлар, институт ўқитувчилари ва курсантлар иштирок иштирок этди. Унда нутқ сўзлаганлар китоб мутолааси инсон  камолотида жуда муҳим аҳамиятга эга эканлиги, уни ўқиган инсон теран фикрли, эзгу мақсадли бўлиши шубҳасиз эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди. 

Тадбир доирасида “Китоб акцияси” ҳам ташкил этилди. Унда фаол иштирок этган курсантларга “Темур Тузуклари”, “Тушда кечган умрлар”, “Ёлғизликнинг юз йили”, “Амир Темур сулоласи”, “Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси”, “Ўткан кунлар”  ва бошқа шу каби  ўзбек ва жаҳон адабиятининг дурдона асарлари туҳфа этилди.

16.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг