Мазкур қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 январга қадар ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан олиб кириладиган ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё, асбоб-ускуналар, уларнинг бутловчи ҳамда эҳтиёт қисмлари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилди.
***
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 12 апрелда “Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хомашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 303-сон қарор қабул қилинди.
Қарор билан тасдиқланган Низомга кўра, чарм ва мўйна хом ашёси (ТИФ ТН бўйича 4101-4107, 4112 00 000 0 - 4114, 4301-4302 кодлари билан таснифланувчи маҳсулотлар) экспорт ҳажмининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорлари билан белгиланган ҳажмларга мувофиқлиги юзасидан “Ўзчармсаноат” уюшмаси томонидан экспортчи ташкилотларнинг экспорт контракти мониторингдан ўтказилади.
Бунинг учун экспортчи ташкилотлар Уюшмага қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
-экспорт контрактининг асли,
-экспорт контрактига нарх калькуляцияси,
-Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ошланган ярим тайёр чарм – “вет блю” (ТИФ ТН бўйича 4104, 4105, 4106 21 000 0) хомашёсини олиб чиқиш учун экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг 5 фоизи миқдорида Уюшманинг Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига тўланган йиғим бўйича тўлов ҳужжати нусхаси.
Уюшма томонидан мониторинг 2 иш кунида ўтказилади.
Мониторинг натижаларига кўра нархларнинг пастлиги юзасидан асосли шубҳа пайдо бўлганида Уюшма томонидан экспортчи ташкилотга тавсиявий хулоса берилади.
Чарм ва мўйна хомашёси экспортининг божхона назорати Уюшма томонидан экспортчи ташкилот тўғрисида Давлат божхона қўмитасига тақдим қилинган маълумот асосида амалга оширилади.
Уюшма Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб чиқилаётган (экспорт) чарм ва мўйна хомашёсининг ҳисобини юритади.
Мазкур қарор 2019 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитасининг расмий ахборот каналига уланинг.
15.04.2019