Тадбир давомида “Фарғона-Марғилон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Т.Ш бошқарувидаги “Labo” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада автомашина юкхонасида, хорижда ишлаб чикарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 20,5 миллион сўмлик жами 6840 дона “чўғланма лампочка”лар борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда, Қувасой шаҳрининг чегара ҳудудида ҳаракатланаётган фуқаро М.К. тўхтатилиб, унга тегишли бўлган юклар кўздан кечирилди. Натижада унинг юклари орасидан хорижда ишлаб чиқарилган қиймати 6,8 миллион сўмлик 3600 дона лампочкалар борлиги аниқланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 октябрдаги “Энергияни тежайдиган лампалар маҳаллий ишлаб чиқарилишини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 299-сонли қарорига кўра, электр чўғланма лампаларни 2016 йил 1 июлдан эркин муомалага чиқариш ва 2017 йил 1 январдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилиниши тақиқланган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
15.04.2019