Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кийимлар орасига яширилган кумуш тақинчоқлар фош этилди
1716
Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Шовот” чегара божхона пости ходимлари томонидан заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтиш билан боғлиқ ҳолатларга ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Кийимлар орасига яширилган кумуш тақинчоқлар фош этилди

Хусусан, қўшни давлатдан кириб келган фуқаро А.С заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишнинг янги усулини ўйлаб топди.

Ушбу шахс  шахс устма-уст кийиб олган кийимлари орасига целофан пакетга ўраб тикиб қўйилган, божхона назоратидан яширилган ҳамда декларацияланмаган умумий оғирлиги 263,47 грамм бўлган кумуш металлдан ясалган заргарлик буюмларини юртимизга ноқонуний олиб кирмоқчи бўлгалиги фош қилинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

15.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг