Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тўрткўлда экспорт салоҳиятини ошириш борасида тарғибот ишлари амалга оширилмоқда
1628
Бугунги кунда ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини юқори даражага кўтариш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар сони кундан-кунга кўпаймоқда.
Тўрткўлда экспорт салоҳиятини ошириш борасида тарғибот ишлари амалга оширилмоқда

Бу борада, божхона ходимлари томонидан бошқа мутасадди идора вакиллари билан ҳамкорликда экспорт фаолиятини амалга ошираётган корхоналар фаолияти билан яқиндан танишган ҳолда, уларга божхона соҳасига оид янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тўғрисида фаол тушунтириш ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Шундай корхоналардан бири, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида жойлашган “Kunjut Agro Export” масъулияти чекланган жамияти бўлиб, корхона асосан кунжут маҳсулотини хорижга экспорт қилиш билан шуғулланади. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ташкилот томонидан қарийб 150 тонна кунжут маҳсулотини Ироқ давлатига экспорт қилинишига эришилди.

“Тўрткўл” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ҳамда Тўрткўл тумани Ўсимликлар карантини бўлими ходимлари биргаликда корхонада бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишган ҳолда уларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш борасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралда қабул қилинган “Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 163-сонли қарори ҳақида маълумот  беришди.

Учрашув давомида, корхона вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олишди.

16.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг