Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Китоб – маънавият кўзгуси
2041
Китоб – билим булоғи. Бу булоқдан баҳра олмаган инсон жоҳиллик томон юз тутиши мумкин. Жамиятда китобхонлик қай даражада кенг оммалашса зиё аҳли шунчалик кўп бўлади, ўз навбатида бу жойда умуминсоний қадриятлар янада мустаҳкамланади.
Китоб – маънавият кўзгуси

Президентимизнинг ёшларга қаратаётган эътибори доирасида китобхонликни тарғиб этишга қаратилган тадбирлар бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёзмоқда.

Хоразм вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости бошлиғи Ғ.Юсупов ҳам ўзи ўқиган Ҳазорасп туманидаги 7-умумтаълим мактабига турли хил китоблар совға қилди.

Айтиш керак, китоб ўқишга иштиёқи баланд ўқувчилар бу совғалардан беҳад мамнун бўлишди. Тадбирда, қизиқарли асарларга оид савол жавоблар, шеърхонлик айтишуви ҳам ташкил этилиб, ёшларнинг нечоғлик кўп китоб ўқиши синовдан ўтказилди.

16.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг