Тадбирда дастлаб, ёшлар Тошкент халқаро аэропорти фаолияти билан яқиндан танишиб чиқишди. Хусусан, уларга замонавий ҳаво кемалари, аэропорт ҳудудида хизмат олиб бораётган божхона ходимлари иши, замонавий кўрик қурилмалари ва авиация хавфсизлигини таъминлаш хизмати фаолияти хақида маълумотлар берилди.
Экскурсиядан сўнг эса ёшлар олий тоифали учувчилар ва борт кузатувчилари билан суҳбат олиб боришди. Унда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга божхоначилар, хавфсизлик хизмати хамда аэропорт ходимларидан етарли жавоблар олишди.
Хулоса ўрнида айтганда, тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшларни нафақат авиация соҳасига қизиқтириш, балки аэропорт худудида хизмат қилаётган ходимлардан ўрнак олган ҳолда ушбу ёшлар ҳам ватан тинчлиги, чегаралар дахлсизлиги, юрт тараққиёти йўлида камарбаста фарзанд бўлиши лозимлигини тўлақонли тушунтиришдан иборатдир.
12.04.2019