Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, ўз томорқасини “оғу”пояга айлантирган фуқаронинг қилмишлари фош этилди.
Термиз туманида яшовчи фуқаро Ш.Ш.нинг яшаш хонадонидаги томорқаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасига экилган пиёз ўсимликлари орасига экилиб парваришланган, бўйи 30-50 сантиметр атрофидаги 6 туп “кўкнори” ўсимлиги борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
16.04.2019