Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупциянинг олдини олиш — долзарб вазифа
1840
Коррупция ҳар қандай жамиятнинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи салбий омил ҳисобланади. Энг ачинарлиси, ўз манфаатини давлат ва халқ манфаатидан юқори қўйиб, ноқонуний бойлик орттириш - давлатнинг иқтисодий ривожланишига тўғридан-тўғри салбий таъсир кўрсатувчи хавфли иллатлардан бири саналади. Шундай экан, юртимизда ҳам бу каби жирканч иллатларга қарши курашиш бўйича кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Коррупциянинг олдини олиш  — долзарб вазифа

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси шахсий таркиби ўртасида коррупция, тамагирлик ва мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш каби салбий ҳолатларни содир этилишининг олдини олишга қаратилган профилактик мазмундаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси бош мутахассиси Асқар Абатов ҳам иштирок этди.

А.Абатов ўз маърузасида, дунёнинг ривожланган давлатларида коррупцияга қарши курашиш усуллари ҳақидаги бир-биридан қизиқарли маълумотларини йиғилганлар эътиборига етказиб, бундай ёмон иллатга қарши курашиш борасида дунёнинг кўплаб давлатларида кескин чоралар кўрилиши ҳақида аниқ мисоллар келтириб ўтди.

Шу билан бирга, тадбирда бугунги кунда бу йўналишда юртимизда ҳам қонунчилик такомиллаштирилиб, давлат идораларида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таъкидлаб ўтилди.

16.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг